date

“The Witcher” 4-мавсумининг чиқиш санаси маълум бўлди

“The Witcher” 4-мавсумининг чиқиш санаси маълум бўлди

Netflix машҳур “The Witcher” сериалининг навбатдаги, тўртинчи фаслини шу йилнинг октябрь ойида тақдим этади, дея хабар бермоқда Redanian Intelligence. Тасвирга олиш жараёнлари бир йил аввал якунланган бўлиб, ҳозирга қадар пост-продюсерлик ишлари олиб борилган.

Янги мавсумда Лиам Хемсворт Гералт ролида илк бор кўринади. Сериалда жами 8 та қисм бўлиб, улар бир кунда тўлиқ эълон қилинади. Бу услубни Netflix илгари 3-мавсумда ҳам синаб кўрган ва уни “Stranger Things” ҳамда “Wednesday” каби йирик лойиҳаларда давом эттирмоқда.

Шунингдек, дастлаб “The Rats: Witcher’s Tale” деб аталган спин-офф махсус тўлиқ метражли фильм сифатида шу йилнинг охирига қадар тақдим этилиши кутилмоқда, аммо аниқ сана ҳозирча белгиланмаган.

Актёр алмашинуви эса мухлислар орасида энг кўп муҳокама қилинаётган масалалардан бири. Уч фасл давомида бош қаҳрамонни гавдалантирган Генри Кавилл лойиҳа билан хайрлашди. Сабаблардан бири бошқа лойиҳалардаги бандлик бўлса, яна бири қаҳрамон талқинида ижодий келишмовчиликлар эди. Кавилл асарга янада содиқ қолишни истаган, сценарий муаллифлари эса янги йўналишдаги ҳикояларни ишлаб чиқишга ҳаракат қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “The Witcher” 4-мавсумининг чиқиш санаси маълум бўлди