date

51 йил аввалги йўқолган ҳамён мактаб деворидан топилди

51 йил аввалги йўқолган ҳамён мактаб деворидан топилди

Канадада кутилмаган топилма одамларни ҳайратга солди. Онтарио вилоятидаги мактабда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган пайтда ишчилар тасодифан девор орқасидан 51 йил аввал ўқувчига тегишли бўлган ҳамённи қидириб топишди, деб хабар берди The Hamilton Spectator.

Ҳамён ичида 1974 йилда берилган талабалик гувоҳномаси, ҳайдовчилик ҳужжати, ижтимоий суғурта картаси, оила ва дўстларнинг эски суратлари, шунингдек, 35 сентлик хоккей чиптаси сақланган эди. Ҳужжатда ёзилган исм орқали эгаси — Том Шопф топилди.

“Бундай тарихий нарсани топиш ва биз туғилмасимиздан олдинги даврни кўриш жуда қизиқарли бўлди. Шундаёқ ўйладик: бу одамни топиб, ҳамёнини қайтариш керак. 50 йилдан кейин ҳам у бундан хурсанд бўлади”, — деди мактаб тарбиячиси Лорна Маккуин.

Ижтимоий тармоқ орқали Шопф билан боғланишди. “Аввалига бу ҳазилдек туюлди”, — деди у ажабланган ҳолда. Энг қизиқ жойи, ҳамёнда унинг болалиги ўтган уйи сурати ҳам бор эди. “1960 йилда қурилган бу уйда ҳали ҳам онам яшайди. Суратини кўрсатганда биргаликда кулдик”, — деб эслади у.

Шопфнинг айтишича, ҳамён деворга қандай тушиб қолгани ҳам маълум: у ёшлигида ҳожатхонага кирганда ҳамёнини тушириб юборади. Бошқа биров пулини олиб, қолган ҳужжат ва суратларни кафел ортига яшириб қўйган кўринади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 51 йил аввалги йўқолган ҳамён мактаб деворидан топилди