Суринамда топилган улкан олтин кони ҳайрат уйғотди

1 дақиқа ўқиш77.8K
Суринамда топилган улкан олтин кони ҳайрат уйғотди

Жанубий Америкадаги кичик, аммо табиий бойликларга сероб Суринам давлати яқинда геологик тадқиқотлар натижасида ниҳоятда нодир ва қимматбаҳо топилма билан эътиборни ўзига қаратди. Earth.com нашри хабарига кўра, мамлакат ҳудудидаги илгари чуқур ўрганилмаган Мария Гералда номли жойда олтинга ғоят бой кон аниқланган.

Олиб борилган изланишлар жараёнида ҳудудда битта қудуқ қазилиб, 22,5 метр узунликдаги қатламдан намуналар олинди. Лаборатория таҳлиллари натижасида ҳар бир тонна жинс таркибида 11,88 грамм соф олтин мавжудлиги аниқланган. Мутаҳассислар таъкидлашича, бундай миқдор жуда кам учрайди ва тоғ-кон саноатида йирик бой кон сифатида баҳоланади. Одатда бир тонна жинс таркибида олтин миқдори 1–10 грамм оралиғида бўлади, амалиётда эса кўплаб конлар атиги 2 г/т даражадан юқори бўлмайди. Шу боис, деярли 12 г/т кўрсаткич нафақат ўзига хос рекорд, балки лойиҳа иқтисодиётини тубдан ўзгартириш имкониятига эга.

Мария Гералда ҳудудининг ўзига хос жиҳати — олтин томирларининг нафақат юқори сифатга, балки кенглик ва зичликка ҳам эга бўлишидадир. Бу эса қазиб олиш жараёнини иқтисодий жиҳатдан анча фойдали қилади. Саноат экспертлари бу топилмани Суринамнинг тоғ-кон салоҳиятини янада оширадиган стратегик ресурс сифатида кўрмоқда.

Бироқ мутахассислар фикрича, бу кон мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатса-да, умумий кўрсаткичларга кескин таъсир қилмайди. Чунки Суринам сўнгги йилларда нефть ва тоғ-кон саноати ҳисобига барқарор ривожланиб келмоқда. Мазкур соҳалар мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийб 60 фоизини, экспорт даромадининг эса 90 фоизини таъминламоқда.

Шунга қарамай, конни ишга туширишда бир қатор муаммолар мавжуд. Йилига 4 000 миллиметрдан ортиқ ёғин ёғадиган Суринамнинг зич тропик ўрмонлари қазиш ишларини мураккаблаштиради. Бундай ҳудудларда экологик хавфсизлик масалалари жуда муҳим бўлиб, қатъий назорат талаб этилади. Ҳукумат эса ривожланиш билан бирга табиат хилма-хиллигини асраш ва маҳаллий аҳолининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган меъёрларни босқичма-босқич кучайтириб бормоқда.

Мутаҳассислар бу топилмани Суринамнинг келажакдаги иқтисодий имкониятларини кенгайтирувчи, аммо экологик масъулиятни ҳам оширувчи омил сифатида баҳолашмоқда. Шу сабабли, конни ишга тушириш жараёни халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда, табиатга минимал зарар етказиш тамойиллари асосида олиб борилиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?