date

Рубен Аморим: Рим Папаси ҳам мени тактикамдан қайтаролмайди

Рубен Аморим: Рим Папаси ҳам мени тактикамдан қайтаролмайди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоа ичидаги танқидларга қарамасдан ўз қарашлари ва тактик йўналишидан чекинмаслигини қатъий таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, футболда ўз услубига ишонган мураббийгина натижага эриша олади.

“Мени ҳеч ким тактикамни ўзгартиришга мажбур қила олмайди. Ҳаттоки Рим Папаси ҳам! Бу — менинг ишим, ҳар бир қарор учун мен жавоб бераман. Футбол — менинг ҳаётим ва унинг марказида қатъият туради. Биз ҳозир ўзгаришлар жараёнидамиз. Ҳар қандай ислоҳот энг пастки бўғиндан бошланиши керак. Агар босим остида ўз йўлимдан қайтсам, футболчиларим менга қандай қарашади? Улар ҳам ишончини йўқотади. Шунинг учун ўз фикримдан воз кечмайман”, — деди Аморим матбуот анжуманида.

Португалиялик мутахассиснинг бу гаплари жамоа атрофидаги мухлислар ва экспертлар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Айримлар унинг қатъиятли позициясини қўллаб-қувватласа, бошқалар жамоанинг сўнгги натижалари мураббийдан янги йўл топишни талаб қилаётганини таъкидламоқда.

Маълумот учун, "Манчестер Юнайтед" АПЛнинг дастлабки тўрт туридан кейин атиги 4 очко жамғара олди ва турнир жадвалида 14-поғонада жойлашган. Клубнинг навбатдаги синови “Челси”га қарши кечади ва бу ўйин жамоанинг кейинги тақдири учун муҳим аҳамият касб этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рубен Аморим: Рим Папаси ҳам мени тактикамдан қайтаролмайди