
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоалар ўйинлар жадвали ҳақида фикр билдирди. Мураббийдан Европа Чемпионлар Лигаси ўйини олдидан “Боруссия” бир кун кўпроқ дам олиш имконига эга бўлиши ҳақидаги фикри сўралди.
“Биз бунга ўрганиб қолганмиз. Вазият шундай – ҳеч ким жадвални ўзгартирмайди.
Германия ва Францияда Чемпионлар Лигаси ўйинларини ўтказадиган жамоалар миллий чемпионатдаги ўйинларини одатда жума куни ўтказишади, бу уларга кўпроқ дам олиш имконини беради. Аммо Англияда бу бошқача.
Бу менга ёқмайди, лекин тизим шундай ташкил қилинган”, – деди Гвардиола матбуот анжуманида. “Манчестер Сити” ва “Боруссия” ўртасидаги Чемпионлар Лигаси ўйини 5-ноябр куни Москва вақти билан соат 23:00 да бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг