
“Ливерпул” сардори Виржил ван Дейк жорий йил ёзида “Реал”га ўтишга катта қизиқиш билдираган эди. Голландиялик футболчининг агентлари Мадрид клуби билан боғланишган, ва ван Дейк охирги дақиқагача таклифни кутган.
Бироқ, “Реал” томонидан қизиқиш бўлмаганидан сўнг, ван Дейк “Ливерпул”нинг таклифини қабул қилиб, шартномасини узайтирди. Бу ҳақда Transfer News Live журналист Хосе Феликс Диасга асосланиб хабар берди.
Ван Дейкнинг “Ливерпул” билан шартномаси 2027-йилнинг ўртасигача мўлжалланган. Transfermarkt портали 34 ёшли ҳимоячининг трансфер қийматини 23 миллион евро деб баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, сешанба куни “Ливерпул” ва “Реал” Чемпионлар Лигаси доирасида тўқнаш келади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг