date

Хоразмлик эркакнинг номақбул хатти-ҳаракатлари фош бўлди

Хоразмлик эркакнинг номақбул хатти-ҳаракатлари фош бўлди
Хоразм вилояти, Тупроққалъа туманида жинсий тажовуз бўйича суд иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда UPL нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 24 октябр куни 1998 йилда туғилган маҳаллий фуқаро Д.А. фуқаро С.Р. билан танишмоқчи бўлган. У WhatsApp мессенжери орқали қизга хабарлар юбориб, у билан мулоқотга киришишни истаган.

"Қизнинг рад жавобига қарамай, эркак унга ёзишни давом эттирган. У суҳбатни ҳеч ким билмаслигини ва махфий учрашувлар ташкил қилишни таклиф қилган", - дейилади суд материалларида.

Тергов давомида маълум бўлишича, Д.А. уйланган ва фарзандлари бор. Судда у оиласи олдида шарманда бўлганини тан олиб, суддан енгиллик сўраган. Суд қарорига кўра, эркак 5 суткага ҳибсга олинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Хоразмлик эркакнинг номақбул хатти-ҳаракатлари фош бўлди