date

Кичик мундиал бошланди: Ўзбекистон U-17 жаҳон саҳнасида

Кичик мундиал бошланди: Ўзбекистон U-17 жаҳон саҳнасида

Бугун футбол жаҳон ҳамжамиятининг эътибори Қатарга қаратилган — бугундан 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати расман старт олди. Мусобақада Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё чемпиони сифатида қатнашмоқда, деб хабар берди FIFA.

Бу кичик, аммо нуфузи катта мусобақа жаҳон футболи тарихида муҳим ўрин тутади. Чунки айнан шундай турнирлар орқали келажак юлдузлар кашф этилади. Бир вақтлар бу мусобақаларда Неймар, Тони Кроос, Фабрегас ва Лионель Месси каби футболчилар илк бор ўз сўзини айтган эди. Эндиликда эса бу саҳифада Ўзбекистон ёшлари ҳам ўз номини ёзиш имкониятига эга.

Исломбек Исмоилов бошчилигидаги ёш “оқ бўрилар” Осиё чемпионатида фахр билан ғолиб чиққан ва энди бутун дунёга ўз маҳоратларини намойиш этиш ниятида. Терма жамоа жорий мусобақага жуда жиддий тайёргарлик кўрди — маҳаллий йиғинлар, халқаро назорат баҳслари ва Қатар иқлимига мослашув жараёнлари орқали таркиб ўзини жаҳон саҳнасига тайёрлади.

Кичик мундиалнинг илк куниёқ футбол мухлислари бир қатор қизиқарли баҳсларга гувоҳ бўлади. Тошкент вақти билан қуйидаги учрашувлар ўтказилади:

  • 17:30 — Жанубий Африка – Боливия

  • 17:30 — Коста-Рика – БАА

  • 18:00 — Сенегал – Хорватия

  • 18:30 — Япония – Марокаш

  • 20:15 — Янги Каледония – Португалия

  • 20:45 — Аргентина – Бельгия

  • 20:45 — Қатар – Италия

  • 20:45 — Тунис – Фижи

Ушбу жадвалнинг ўзиёқ мусобақа қанчалик қизиқ кечишини кўрсатмоқда. Турнирда жаҳоннинг ҳар бурчагидан келган ёш иқтидорлар иштирок этаётгани уни янада нуфузли қилади.

Мусобақа 3 ноябрдан 27 ноябргача Қатар пойтахти Дохадаги машҳур “Эспайр” академияси спорт мажмуасида ўтказилади. Бу комплекс Қатарнинг спорт салоҳияти рамзи ҳисобланади — замонавий инфратузилма, юқори даражадаги майдонлар ва мухлислар учун қулай шароитлар билан таъминланган.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси учун бу мусобақа нафақат тажриба, балки янги имкониятлар эшигидир. Ёшларимиз учун ҳар бир ўйин — ўзларини халқаро ареналарда намоён этиш имконияти.

Мамлакат футболи тарихида илк бор Осиё чемпиони сифатида жаҳон чемпионатида иштирок этаётган ёш футболчиларга катта ишонч билдирилмоқда. Улардан нафaқат муносиб иштирок, балки ғурур билан кураш ва янги тарих ёзиш кутилмоқда.

Дохада бошланган бу мусобақа нафақат футболчилар учун, балки бутун Ўзбекистон футболи учун янги саҳифа бўлади. Мухлислар эса энди навбатдаги “ёрқин тарих”ни кутмоқда — бу сафар ёшлар майдонида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кичик мундиал бошланди: Ўзбекистон U-17 жаҳон саҳнасида