
Ўзбекистон аҳолиси 4 ноябр соат 20:00 дан 5 ноябр соат 20:00 гача бўлган об-ҳаво маълумоти билан таништирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) хабар берди.
Ўзбекистонга совуқ ҳаво массаси кириб келиши сабабли 4-6 ноябр кунлари об-ҳаво шароитида кескин ўзгаришлар кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди, ёмғир ёғади ва айрим ҳудудларда илк қор кузатилади.
4-5 ноябр кунлари айрим вилоятларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғ ҳудудларида ёғингарчилик қор кўринишига ўтади. 4-6 ноябр кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 0-3 даражагача илиқ бўлиб, айрим жойларда совуқ тушиши мумкин.
Кундуз кунлари ҳарорат 5-10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 5 ноябр учун батафсил прогноз:
Тошкент шаҳри:
Ўзгарувчан булутли ҳаво, кечаси бироз ёмғир ёғади, қорга айланиш эҳтимоли бор.
Кундуз куни ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий йўналишдаги шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+2°C, кундузи +5...+7°C.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти:
Булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли ҳаво, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимолий-шарқий йўналишда 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5°C, кундузи +5...+10°C.
Бухоро ва Навоий вилоятлари:
Булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимолий-шарқий йўналишда 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2°C...+3°C, кундузи +6...+11°C.
Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари:
Ўзгарувчан булутли ҳаво. Кечаси ва эрталаб айрим жойларда биroz ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Кундуз куни ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол ғарбий йўналишдан шимолий-шарқий йўналишга ўзгаради, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5°C, айрим жойларда -2°C совуқ. Кундузи +5...+10°C.
Самарқанд вилояти:
Ўзгарувчан булутли ҳаво, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимолий-шарқий йўналишда 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5°C, айрим жойларда -2°C совуқ. Кундузи +5...+10°C.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари:
Булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимолий-шарқий йўналишда 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5°C илиқ, айрим жойларда -2°C совуқ. Кундузи +10...+15°C.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари:
Ўзгарувчан булутли ҳаво, кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз ёмғир ёғади, қорга айланиш эҳтимоли бор. Кундуз куни ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбий йўналишда 7-12 м/с, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5°C, кундузи +5...+10°C.
Тоғолди ва тоғ ҳудудлари:
Ўзгарувчан булутли ҳаво, айрим жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбий йўналишдан шимолий-шарқий йўналишга ўзгаради, 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -5...-10°C, кундузи -3...+2°C.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!