date

Вандализм: Трент шарафига бағишланган мурал бузилди

Вандализм: Трент шарафига бағишланган мурал бузилди
“Ливерпул” мухлислари ёз бошида “Реал”га ўтган Трент Александр-Арнолддан норози. Жамоалар сешанба куни Чемпионлар лигасининг тўртинчи турида тўқнаш келиш арафасида бўлиб, вандализм ҳаракати содир этилди.

Трент шарафига бағишланган мурал “Энфилд” стадионидан бир неча дақиқа узоқликда жойлашган эди. Қоронғи вақтда номаълум шахслар мурални бўёқ билан бузиб, футболчига қарши ҳақоратли сўзларни ёзиб қолдиришган.

Трентни “каламуш” деб аташган. Эртаси куни мурал тозаланиб, тикланган. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

“Ливерпул” ва “Реал” ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вандализм: Трент шарафига бағишланган мурал бузилди