
Шимолий Корея АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсетнинг демилитаризация ҳудудига ташрифидан бир соат олдин ўнга яқин артиллерия ракетасини учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳарбийларига таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди.
Жанубий Корея Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитасининг маълумотига кўра, ракеталар душанба куни тахминан соат 16:00 да Сариқ денгизнинг шимолий қисмига қараб учирилган. Ҳозирда ушбу учиришлар бўйича махсус таҳлиллар олиб борилмоқда.
Мазкур ҳодиса АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсетнинг Жанубий ва Шимолий Корея чегарасидаги хавфсизлик ҳудудига яқин жойлашган Бонифас лагерига ташрифидан бир соат олдин содир бўлди. У ерда Хегсет жанубий кореялик ҳамкасби Ан Гю Бак билан учрашув ўтказиши керак эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар