date

Криштиану Роналду: 'Мен кўп йиғладим'

Криштиану Роналду: 'Мен кўп йиғладим'
Июл ойининг бошида автоҳалокат натижасида Диогу Жота ва унинг укаси Андре Силва ҳаётдан кўз юмди. Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз жамоадоши Диогу Жотанинг ўлими ҳақида қандай хабар топгани ва бу воқеага қандай муносабат билдирганини сўзлаб берди.

"Менга бу хабарни айтишганида ишонмадим. Мен кўп йиғладим. Бу мамлакат, оилалар, дўстлар ва жамоадошлар учун жуда, жуда оғир лаҳза эди. Бу ҳақиқий фожиа. Жуда, жуда қайғули хабар эди", - деди Роналду Пирс Морган билан суҳбатда.

Шуни таъкидлаш керакки, июл ойида Криштиану Роналду танқидлар остида қолди, чунки у Диогу Жотанинг дафн маросимига бормаган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" жамоаси ушбу фожиа ортидан Диогу Жотанинг 20-рақамини абадий сақлаб қўйишга қарор қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду: 'Мен кўп йиғладим'