date

Сунъий интеллект ёрдамида йўллардаги чуқурларни аниқлаш технологияси

Sun'iy intellekt yordamida yo‘llardagi chuqurlarni aniqlash texnologiyasi

Йўллардаги чуқурлар нафақат ҳайдовчилар, балки шаҳар инфратузилмаси учун ҳам жиддий муаммо ҳисобланади. Ҳозирги кунда автомобиллар мураккаб сенсорлар билан жиҳозланаётгани сабабли, улар йўл қопламасидаги нуқсонларни тезкорлик билан аниқлаш ва шаҳар маъмуриятига хабар бериш имконини берувчи воситага айланмоқда. Ваймо ва Вазе компаниялари бу борада тажриба лойиҳаларини бошлаган бўлса, Самсара компанияси ўзининг "Гроунд Intelлигенсе" сунъий интеллект тизими билан бу жараённи янги босқичга олиб чиқмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Самсара ўн йил давомида юк машиналарига ўрнатилган камералар орқали тўпланган маълумотлардан фойдаланиб, йўл чуқурларини аниқлаш ва уларнинг ҳолати қанчалик тез ёмонлашаётганини таҳлил қилувчи моделни ишлаб чиқди. Компаниянинг таъкидлашича, уларнинг тизими Ваймо роботаксиларига қараганда анча кенгроқ қамровга эга, чунки миллионлаб юк машиналари бир хил йўналишларда мунтазам ҳаракатланади. Бу эса чуқурларнинг вақт ўтиши билан қандай ўзгараётганини кузатиш имконини беради.

Шикаго шаҳри каби йирик мижозлар билан шартнома имзолаган Самсара, ушбу технология орқали шаҳарларга инфратузилма муаммоларини тезроқ бартараф этишда ёрдам бермоқчи. "Гроунд Intelлигенсе" тизими нафақат чуқурларни, балки граффити, синган тўсиқлар ёки осилиб қолган электр симлари каби шаҳар учун аҳамиятли бўлган бошқа муаммоларни ҳам аниқлай олади. Бу жараён шаҳар хизматларининг реактив ёндашувдан проактив ёндашувга ўтишига хизмат қилади.

Компания ушбу кузатув тармоғидан бошқа соҳаларда ҳам фойдаланишни режалаштирмоқда. Масалан, "Васте Intelлигенсе" маҳсулоти чиқиндиларни йиғиш хизматларини назорат қилишга ёрдам берса, "ридершип манагемент" тизими мактаб автобуслари ва жамоат транспорти хавфсизлигини таъминлаш учун мўлжалланган. Самсара ўзининг бу ечимлари билан шаҳар бошқарувини янада самарали ва рақамли қилишни мақсад қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Сунъий интеллект ёрдамида йўллардаги чуқурларни аниқлаш технологияси