date

Шок хабар: Бухорода маиший газ билан тўлдирилган ҳаво шарлари кутилмаганда кучли ёнғин содир этди

Шок хабар: Бухорода маиший газ билан тўлдирилган ҳаво шарлари кутилмаганда кучли ёнғин содир этди

Бухоро вилоятида оддий ҳаво шарларини маиший табиий газ билан тўлдириб сотиш ҳолати аниқланди. Вилоят ИИБ маълумотига кўра, шар сотувчиси 2007 йилда туғилган йигит бўлган.

Текширув давомида у шарларни танишининг уйидаги маиший газ орқали тўлдиргани маълум бўлди. Кейин эса ушбу шарлар кўчада сотилган.

Мазкур хавфли ҳолат оқибатида ёнғин келиб чиққан. Ҳодиса атрофдагилар хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдиргани таъкидланмоқда.

Айни пайтда шар сотган йигит ҳамда газдан фойдаланилган хонадон эгасига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Шок хабар: Бухорода маиший газ билан тўлдирилган ҳаво шарлари кутилмаганда кучли ёнғин содир этди