Сирдарёда бир аёлнинг ёш болани ваҳшийларча дўппослагани акс этган видео тарқалди

Ижтимоий тармоқларда ёш болага нисбатан зўравонлик акс этган видео кенг тарқалди. Хабарларга кўра, ҳолат Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида содир бўлган.
Маълум қилинишича, воқеа икки бола ўртасида юзага келган келишмовчилик ортидан келиб чиққан. Видеода аёл бошқа болани уриб, унга нисбатан қўпол муносабатда бўлаётгани акс этган.
Тарқалган лавҳалар фойдаланувчилар орасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кўпчилик ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши ва масъуллар томонидан чоралар кўрилишини талаб қилмоқда.
Ҳозирча воқеа юзасидан расмий идоралар томонидан батафсил маълумот берилмаган. Ижтимоий тармоқларда эса болаларга нисбатан зўравонликка қарши кескин фикрлар билдирилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…