date

Россияликларнинг ярмидан кўпи Bitcoin сотиб олмаганидан афсусда

Россияликларнинг ярмидан кўпи Bitcoin сотиб олмаганидан афсусда

Россияликларнинг 58 фоизи ўтмишда Bitcoin сотиб олмаганидан афсусланишини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги «Сравни» молиявий маркетплейси томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига таяниб хабар берди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Тадқиқот Россиянинг барча ҳудудларидан 18 ёшдан ошган 1,7 минг нафар респондент иштирокида онлайн тарзда ўтказилди. Иштирокчилар ўзларининг молиявий ўтмишидаги энг катта ўтказиб юборилган имкониятларни баҳолашди.

Сўровнома натижаларига кўра, иккинчи ўринда долларни 30 рубл курсида сотиб олмаганлик ҳолати турибди – респондентларнинг 29 фоизи айнан шу қарорни ўзгартирган бўлар эди. Шунингдек, иштирокчиларнинг 10 фоизи биринчи иш ҳақидан бошлаб пул йиғишни бошлашни исташларини билдиришди.

Респондентларнинг атиги 9 фоизи ўзининг молиявий ўтмишида ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини ва барча қарорларидан қониқиш ҳосил қилишини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Россияликларнинг ярмидан кўпи Bitcoin сотиб олмаганидан афсусда