date

Ўзбекистонда янги тураржойлар сони кўпаймоқда

Ўзбекистонда янги тураржойлар сони кўпаймоқда

2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда тураржой қурилиши ўсишда давом этди. Уч ой давомида фойдаланишга топширилган уй-жойларнинг умумий майдони 3,3 миллион квадрат метрдан ошган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,6 фоизга юқори бўлган. Бу мамлакатда қурилиш соҳаси фаоллиги сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда.

Шунингдек, 2025 йил давомида республика бўйлаб 69,1 мингта якка тартибдаги тураржой фойдаланишга топширилган. Бу эса 2024 йилга нисбатан 2,4 минг тага кўпроқ экани қайд этилган.

Мутахассислар уй-жой қурилишидаги ўсишни аҳолининг тураржойга бўлган талаби ортаётгани ҳамда қурилиш лойиҳаларининг кўпайиши билан изоҳламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда янги тураржойлар сони кўпаймоқда