Тошкент метросида кунлик йўловчилар рекорд даражага чиқди

Фото: Тошкент метрополитени
Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими бўйича янги рекорд қайд этилди. Жорий йилнинг 8 май куни метро хизматларидан бир кунда 1 миллион 117 минг 61 нафар йўловчи фойдаланган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени маълум қилди.
Таққослаш учун, 2025 йил 8 май куни метро хизматларидан қарийб 986 минг 916 нафар йўловчи фойдаланган бўлса, 2026 йил 7 май куни бу рақам 1 миллион 105 минг 883 нафарга етиб, 12 фоизлик ўсиш қайд этилган. Худди шунингдек, 2025 йил 15 май куни 953 минг 220 нафар йўловчи қайд этилган бўлса, 2026 йил 14 майда бу кўрсаткич 1 миллион 44 минг 736 нафарга етиб, қарийб 10 фоизга ўсган.
Мутахассислар таъкидлашича, айниқса ҳафтанинг пайшанба ва жума кунлари метро хизматларидан фойдаланувчилар сони кескин кўпаймоқда. Бу кунларда иш ва ижтимоий фаоллик юқори бўлиши билан изоҳланмоқда.
Қайд этилишича, Тошкент метроси сўнгги йилларда йўловчилар учун энг қулай ва тезкор транспорт воситаларидан бирига айланиб бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!