22:29 / 13.10.2019
3 229

АҚШда дунёдаги энг катта 3D-принтер яратилди

АҚШда дунёдаги энг катта 3D-принтер яратилди
АҚШнинг Мэн штати университети тадқиқотчилари айни вақтда дунёдаги энг катта 3D-принтерни яратишди.

Янги 3D-принтер ўлчамлари бўйича аввал яратилган барча моделларни ортда қолдиради. Қурилма узунлиги 30 метр, баландлиги 3 метр ва эни 6,7 метр келадиган объектларни боса олади.

Тадқиқотчилар, шунингдек, уч ўлчовли босмада қўлланиши мумкин бўлган янги материалларни яратиш учун 20 млн доллар сармоя жалб қила олишган. Хусусан, 3D-босмада дастлабки материал сифатида Мэн штатида ўрмон кўплиги ва бу ишлаб чиқаришни арзонлаштириши сабабли ёғочни қўллаш таклиф қилинган.

Тадқиқотчилар янги принтерлари билан яқин орада бозорга чиқиб, буюртмалар олишни бошлашмоқчи. Улар қурилманинг имкониятларини намойиш қилиш мақсадида унда кичик кема корпусини босишган. Таъкидланишича, бу объект айни вақтгача 3D-принтерларда босилган дунёдаги энг катта объект ҳисобланади. Корпуснинг узунлиги 7 метрни, оғирлиги 2,2 тонна ташкил қилади ва уни босишга 72 соат талаб этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » АҚШда дунёдаги энг катта 3D-принтер яратилди