153
Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин
Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ота-боболари ўзбекистонлик бўлиб, Саудия Арабистонида яшаб келаётган, йирик бизнесга эга тадбиркорлар – Vision Ambassadors ҳамтаъсисчиси Осама Кокандий, Содиқ Ат-Тижория компанияси раҳбари Эмет Абдулазиз ҳамда араб ишбилармон Аҳмад Алхутами билан ҳам учрашди.
Осама Кокандий вилоят раҳбарига паррандачилик соҳасида Фарғонада лойиҳа амалга ошириш режаларини маълум қилди. Эмат Абдулазиз текстиль соҳасида ҳамкорлик қилиш, Фарғонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Саудия Арабистони бозорига олиб киришда ўз таклифларини билдирди. Аҳмад Алхутами билан музокараларда эса тил ва турли касбларга ўқитиш марказлари ташкил этиш ҳамда 100 минг нафаргача фарғоналикларни Саудия Арабистонида доимий иш билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.
Билдирилган таклифлар асосида ҳамкорликда ишни йўлга қўйиш, маълумотлар алмашиниш ва яқин муддатларда Фарғонада қайта учрашувлар ташкил қилинишига келишилди.
Фарғона вилояти делегацияси Қувайт ва Саудия Арабистони сафарини якунлаб, Фарғонага қайтиб келди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди