4 188
89 ёшли онахоннинг Тошкентдаги хонадонини эгаллаб олган қариндошлари уни Москва аэропортида қолдириб кетишди
Меҳнат ва бандлик муносабатлари ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қариндошлари томонидан алданган 89 ёшли онахоннинг Тошкентга қайтишига ёрдам берди.
Агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси раҳбари Саиднўъмон Мансуровнинг Facebook саҳифасида ёзишича, Клавдия Редькина меҳнат фахрийси ва меҳнат фронти қатнашчиси ҳисобланади.
«Ваколатхонамизга Ўзбекистон фуқароси, 1930 йилда туғилган Редькина Клавдия Захаровна мурожаат қилди. У бошидан ўтказган воқеани жамоатчиликка етказишни лозим кўрдим», - деб ёзади у.
Онахон ўз қариндошларининг алдови ортидан Москвага келиб қолган. Клавдия Захаровнанинг сўзларига кўра, қизи ва набираси алдов йўли билан унинг Тошкентдаги хонадонига мулкдорлик ҳуқуқини берувчи ишончномага имзо қўйдиришиб, эвазига Туркияга кўчиб кетиб набираси билан бирга яшашни ваъда қилишади.
Қизи Клавдия Захаровнани Туркияга жўнатиб юборади. Набираси у билан бир оз муддат бирга яшагач, онахонни қизи кутиб олишини айтиб Москвага жўнатади. Аммо аэропортда кекса аёлни ҳеч ким кутиб олмайди. Бу ерда унга ёрдам берадиган танишлари ва қариндошлари йўқ эди. Онахон икки кун аэропортда қолиб кетади, сўнгра уни Россия Федерациясининг тегишли органлари вакиллари олиб кетишади.
Бир неча ҳафталик азоблардан сўнг Клавдия Захаровна Тошкентга қайтди. Россияда яшаётган ватандошлар ҳиммати билан онахонга Москва – Тошкент йўналишида авиачипта олиб берилди. Бундан ташқари, унинг Тошкентдаги юридик ҳимояси масаласи ҳал этилди.
«Онахоннинг муаммоси ҳал этилишида иштирок этган барчага алоҳида миннатдорлигимни билдираман. Бундай ҳолатлар қонунчилигимизнинг заиф томонларини кўрсатади ва уни такомиллаштиришга ундайди. Раҳмат дўстлар, келинглар барча нарсанинг ижобий тарафини излайлик, қийинчиликлар бизни ажратиши эмас, яқинлаштириши лозим», - дея хулоса қилади Саиднўъмон Мансуров. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин
Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"
U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин
Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди
Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди
Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди
Шармандага шаҳар кенг