Ўзбекистонда уй-жой, кўчмас мулк ва автомобиль савдосини фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш таклиф этилмоқда. “Газета.уз”нинг ма ълум қилишича, бу яширин иқтисодиётга қарши кураш чоралари бўйича президент қарори лойиҳасида назарда тутилган.
Ҳужжат ҳали жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинмаган бўлиб, вазирлик ва идоралар орқали тасдиқдан ўтмоқда.
Лойиҳага кўра, 2024 йил 1 майдан бошлаб кўчмас мулк ва транспорт воситаларини сотишни фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида амалга ошириш таклиф этилмоқда. Ушбу операциялар бўйича комиссияларни бекор қилиш режалаштирилган.
Бунда жисмоний шахслар билан тузилган олди-сотди шартномалари банк маълумотлари асосида, юридик шахслар билан тузилганлари эса нақд пулсиз тўловни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлса, электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали нотариал тасдиқланиши керак бўлади.
Товар ва хизматлар нархи 3 минг доллардан ошса, тўловларни фақат нақд пулсиз шаклда амалга ошириш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, бюджет ташкилотлари ходимлари, жумладан, ОТМлар ва йирик солиқ тўловчилар, ҳарбий хизматчиларнинг 100 фоиз иш ҳақини банк картасига ўтказиш йўли билан бериш таклиф қилинмоқда.
Ҳужжатга кўра, фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар орқали амалга ошириладиган хизматлар каталоги тасдиқланади. У давлат хизматлари, коммунал хизматлар, тўлов контрактлари ва бошқаларни ўз ичига олади.
Улгуржи савдони ҳам тўлиқ нақд пулсиз ҳисоб-китобларга ўтказиш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди