date
views 146

АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди

АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди
Фото: US Air Force
Вашингтон Хитой ва Россияни сунъий интеллект (СИ)ни ядро қуролидан фойдаланиш қарорларидан четлаштириш мажбуриятини олишга чақирмоқда. АҚШ Давлат департаментининг Қуролларни назорат қилиш бюроси раҳбари ўринбосари Пол Дин 2 май, пайшанба куни бўлиб ўтган онлайн-брифинг чоғида: «Америка Қўшма Штатлари ядро қуролини тўлиқ назорат қилиш инсонга тегишли бўлиши кераклиги тўғрисида «аниқ ва қатъий» мажбурият олди. Биз сунъий интеллектга ядровий қуролдан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш имконини ҳеч қачон топширмаймиз», деди.

Унинг сўзларига кўра, Франция ва Британия ҳам шундай қилган. Давлат департаменти вакили Хитой ва Россияни ҳам худди шундай йўл тутишга чақирди. «Биз Хитой ва Россия Федерациясининг шунга ўхшаш баёнотини кўришдан хурсанд бўламиз», деб таъкидлади Дин.

Сунъий интеллектга ядровий қуроллар устидан назоратни бермаслик мажбуриятини «масъулиятли хатти-ҳаракатларнинг ўта муҳим нормаси» деб атаб, у Хитой ва Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари бўлган контекстда бундай қарор «жуда маъқул» бўлишини айтди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди