
Футбол бўйича Европа Лигаси ярим финалининг дастлабки ўйинлари 2 май, пайшанба куни бўлиб ўтди.
“Байер” ярим финалда “Рома”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 28-дақиқасида Вирц ҳисобни очди. 73-дақиқада эса Андрих немис жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Шу тариқа Хаби Алонсо шогирдлари жавоб ўйинидан олдин ўзига яхши имкониятни яратиб олди.
Европа Лигаси
1/2 финал
2 май, пайшанба
“Рома” — “Байер” 0:2
Голлар: 0:1 – 28 Вирц, 0:2 – 73 Андрих.
“Рома”: Свилар, Карсдорп (Анхелиньо, 62), Смоллинг, Манчини, Спинассола, Паредес (Балданси, 79), Кристанте, Пеллегрини, аш-Шаарави, Дибала, Лукаку (Азмун, 79).
“Байер”: Коварж, Станишич, Та, Тапсоба, Инкапиэ, Грималдо, Фримпонг, Жака, Андрих, Вирц (Ҳофманн, 77), Адли (Телла, 77).
Огоҳлантиришлар: Та (16), Пеллегрини (30), Спинассола (74), Жака (74), Андрих (76), Кристанте (77).
Ярим финалнинг бошқа ўйинида эса “Марсель” “Аталанта”га қарши қарши ўйнади. Учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Француз клуби сафида Мбемба гол урган бўлса, “Аталанта” таркибида Скамакка ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
“Марсель” — “Аталанта” 1:1
Голлар: 0:1 – 11 Скамакка, 1:1 – 20 Мбемба.
“Марсель”: Лопес, Клосс (Мерлен, 65), Мбемба, Мурильо (Унаи, 72), Балерди, Кондогбиа, Верету, Харит (Ндиай, 72), Луис Энрике, Сарр (Пеми, 65), Обамеянг.
“Аталанта”: Муссо, Заппакоста (Ҳатебур, 84), Жимшити, Колашинас (Пашалич, 17), Скалвини, Ружери, де Рон, Копмейнерс, Эдерсон, де Кетеларе (Миранчук, 84), Скамакка (Лукман, 59).
Огоҳлантириш: Балерди (69).
Ярим финалнинг жавоб баҳслари 9 май санасида бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар