Арсен Аваков
Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков 2019 йилда ҳукуматнинг энг кўп маош олган мансабдорлари рўйхатида етакчи бўлди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
"Украина бош вазири Алексей Гончарукнинг 2019 йилдаги ўртача ойлик маоши 60,4 минг гривнани (2,5 минг доллар атрофида) ташкил этди", - дейилади хабарда.
Шу билан бирга, ички ишлар вазирининг ўртача маоши 100 минг гривнадан ортиқ бўлган (4,15 минг доллар). Кейинги ўринларда мос равишда ҳудудларни ривожлантириш вазири Алёна Бабак, иқтисодиёт, савдо ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш вазири Тимофей Милованов ва адлия вазири Денис Малюська жойлашган.
Энг оз маошни вазирлар маҳкамаси вазири Дмитрий Дубилет олган - 32,4 минг гривен (1,34 минг доллар). “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ўзбекистонга қарши Индонезиянинг асосий ҳужумчиларидан бири майдонга туша олмайди
Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди
Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда
Диний қўмита: Турли визалар билан Ҳаж амалларини бажаришнинг имкони йўқ
Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди
Ҳарбий хизматдан қочган 30 дан ортиқ украиналик чегарани кесиб ўтишга уриниб, ҳалок бўлди
Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради