
Қозоғистон Бош прокуратураси мамлакат собиқ ички ишлар вазири Эрлан Турғумбаевнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Бунга камида 238 кишининг ўлимига сабаб бўлган 2022 йил январидаги воқеалар юзасидан олиб борилган тергов сабаб бўлди.
Прокуратуранинг билдиришича, Турғумбаев оғир оқибатларга олиб келган мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумон қилинмоқда.
«Жиноят ишида давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар мавжудлигини ҳисобга олиб, дастлабки терговнинг бошқа тафсилотлари ошкор этилмайди», дейилади прокуратура хабарида.
Январь воқеаларидан сўнг Турғумбаев Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги раҳбари лавозимидан озод этилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар