
Хабарингиз бор, бугун 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё кубогининг ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Индонезия баҳси бўлиб ўтади. Мазкур ўйин олдидан индонезияликлар таркибида катта йўқотиш бор.
Гап шундаки, Рафаэль Струик турнир давомида иккита сариқ карточка олганлиги сабабли битта ўйинни ўтказиб юбориши керак. У Иордания ва Жанубий Кореяга қарши учрашувларда огоҳлантирилган.
Струик таркибдаги энг асосий ҳужумчилардан бири бўлиб, чемпионатдаги барча баҳсларда майдонга тушиб, захирага олинмаган. Шу билан бирга, унинг ҳисобида 2 та гол ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Индонезия - Ўзбекистон беллашуви Тошкент вақти билан соат 19:00да старт олади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар