20:08 / 29.04.2024
65

Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда

Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда
Фото: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 29 апрель куни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Саудия Арабистонининг K-DOT компанияси бош директори Файсал ол-Довуд билан учрашув бўлиб ўтди. 14 декабрь санасида вазирлик ва тизим ташкилотлари раҳбарлари Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистонидаги кўплаб салоҳиятли иш берувчилар билан музокаралар ўтказиб, ўзбекистонлик малакали мутахассисларни тиббиёт, хизмат кўрсатиш, IT ва ишлаб чиқариш соҳаларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилишга келишиб олганди.

Шундан кейин бир қатор йўналишлар бўйича ўзбекистонликлар ушбу давлатга вақтинча ишлаш учун жўнаб кета бошлади. Бугунги учрашувда Ар-Риёдда эришилган келишувларни ҳаётга тадбиқ этиш, ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш механизмлари хусусида сўз борди.

Мулоқот жараёнида Саудия Арабистонида тиббиёт, меҳмонхона ва техник хизмат кўрсатиш каби қатор соҳаларда ишчи кучига талаб ортиб бораётгани, ушбу йўналишлар бўйича ҳам биргаликда дастурлар ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилиш мумкинлиги алоҳида қайд этилди.

Икки давлат ҳукуматлар ўртасида 2022 йилнинг 17 август куни Жидда шаҳрида “Ишчиларни ёллаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида”ги битим имзоланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда