Урганч шаҳридаги «Хоразм Равон транс» МЧЖга қарашли енгил такси ҳайдовчилари миллий байрам кунларида шаҳар ичи йўналишларида ҳомиладор аёллар ва ногиронларга бепул хизмат кўрсатишни йўлга қўйишган. Бу ҳақда Terabayt.uz сайти ёзмоқда.
— Дунё ўрнак олса арзигулик бу хайрли ташаббус жамият раҳбарияти ва ҳайдовчиларнинг ўзларидан чиққан. Улар йил бошидан бери барча миллий байрам кунларида Урганч шаҳри ҳудудида ногиронлар ва ҳомиладор аёлларга текинга хизмат кўрсатиб, элнинг олқиши ва дуосини олмоқда, — дейди Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Хоразм вилоят бўлими сектор мудири А.Исмоилов. — Ушбу «акция» йўлга қўйилганидан бери йўловчилар уларга айрича ҳурмат билан қарай бошлаганидан, ҳар қадамда мақтов ва дуоларга сазовор бўлаётганларидан ҳайдовчилар мамнун эканларини сезиш қийин эмас. Энг қизиғи, ушбу савоб ишга қўл урилганидан кейин корхонанинг пуллик мижозлари сони янада ортиб, тушум ҳам сезиларли даражада кўпайганини айтишяпти. Бу эса, ўз навбатида, ҳайдовчиларнинг ҳам даромадлари ошишини таъминламоқда.
Эзгу иш орқасида топаётган бундай обрў-эътибор ва баракадан руҳланган «Хоразм Равон транс» МЧЖ раҳбарияти эндиликда туғруқхонадан «янги меҳмон» билан чиққан ёш оналарни уйларига бепул етказиб қўйишни ҳам йўлга қўйишни режалаштирмоқда. «Ҳар ким қурби етганча савоб иш қилганига нима етсин! Одамларга яхшилик қилсангиз, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзсангиз, ўзингиз ҳам руҳий ҳаловатга эришасиз экан. Тўғриси, биз бошлаган бу ишимиздан бутун жамоамиз билан завқ оладиган бўлиб қолдик. Буни ҳис қилмоқчи бўлганлар ўзлари ҳам шу каби хайрли ишнинг бошини тутишсагина тушуниб етадилар», – дейди корхона раҳбари Адилбек Ўразов.
«Хоразм Равон транс» МЧЖ кўп йилларлан буён шаҳарда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Ҳозирги кунда корхона тасарруфида 26 та енгил автотранспорт воситалари мавжуд. Автомобилларни кунлик техник кўрикдан, ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари ҳам бу ерда малакали ходимлар томонидан амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади