Жанубий Корея икки немис ва бир япон авто ишлаб чиқарувчиси ҳужжатларининг нотўғри расмийлаштирилгани туфайли 10 хорижий авто моделининг сотилишини тақиқлайди ва уларга нисбатан жарима жорий қилади. Бу ҳақида Daily Sabah нашрига асосланиб Кун.уз хабар берди.
BMW, Porsche ва Nissan автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг Корея Республикасидаги бўлимлари Атроф-муҳит муҳофазаси вазирлиги томонидан жорий қилинган 7,2 миллиард вон (5,9 миллион доллар) миқдоридаги жарима тўловидан ажабланишди.
Тақиқлов қўйилган моделлар орасида BMW'нинг x5m модели, Porsche'нинг Macan S Diesel ва яна икки транспорт воситаси, Nissan компаниясининг Qashqai SUV ва Infinity Q50 limousine моделлари бор.
Транспорт воситаларининг сотувга чиқарилиши ноябрь ойидан буён чўзиб келинмоқда. Манбага кўра, фақатгина олти модель ўз вақтида сотилган.
Nissan компаниясининг моделлари борасида текширув ишлари давом этмоқда, BMW'га қўйилаётган айбловлар у қадар жиддий аҳамиятга эга эмас: X6M синов натижаларига доир маълумот X5M ҳужжатларига ўхшашига ишора қилинган. BMW эса, ўз ўрнида, икки транспорт воситаси ҳам бир двигателни қўллашини маълум қилган. Porsche муаммолар ҳақида ўзи маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Президент ҳокимларга янги тутзорлар учун 105 минг гектар ер ажратишни топширди