Германиянинг дунёга машҳур BMW компанияси ўзининг фуқаролар учун моделлари дизайни билан шуғулланувчи мутахассисни танлади. Бу лавозимга Skoda компаниясининг собиқ бош дизайнери Йозеф Кабан лойиқ кўрилди. У янги вазифасида Карим Ҳабиб ўрнини эгаллайди, деб ёзади Кун нашри.
M- ва i-моделларининг ташқи кўринишлари билан эса Домагой Дукеч шуғулланади. У 2010 йилдан буён BMW компаниясида ишлайди, бунгача айрим моделларнинг экстерьерларига масъул бўлган, хусусан, BMW i бўлимида фаолият юритган.
Кабан ҳам, Дукеч ҳам BMW компаниясига қарашли барча бўлинмаларнинг бош дизайнери Адриан ван Хойдонкка бўйсунади.
Карим Ҳабиб 2012 йилдан BMW шеф-дизайнери бўлиб ишлаган. Тахминларга кўра, унинг янги иш жойи ҳам автомобиль саноати билан боғлиқ, аммо қайси компания экани ҳозирча номаълум.
Йозеф Кабан BMW компаниясига қадар Volkswagen концернига тегишли компаниялар моделларининг дизайни билан шуғулланган. Хусусан, у Skoda Octavia, Kodiaq ва Superb, Volkswagen Lupo ҳамда Bugatti Veyron моделлари чизмасида иштирок этган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади