Япониянинг Fuji Heavy Industries машинасозлик компанияси 1 апрелдан ўзининг номини Subaru номига ўзгартирди. Аввал бу ном автомобиль маркасига тегишли бўлганди, деб ёзади Кун.уз нашри.
"Компания номининг ўзгариши бу олдинга янги қадамдир. Албатта, биз йирик автомобилсозлик компаниялари билан рақобатлаша олмаймиз, бироқ хавфсиз, ҳайдашдан завқ берадиган машиналарни Япония ва АҚШ бозорига мўлжал олган ҳолда ишлаб чиқаришда давом этамиз", деб айтди компания раҳбари Ясуюки Ёсинага.
Subaru япон тилида Бузоқ юлдузлар туркумидаги Ҳулкар юлдузлар тўдасининг номини билдиради. Марка эмблемасида ҳам юлдузлар тасвирланган.
Компания 1953 йилда Nakajima Aircraft авиасозлик корпорациясининг парчаланиши натижасида ташкил топган. Компания 1958 йилдан бошлаб Subaru маркаси остида машиналар ишлаб чиқаришни бошлаган.
Японияда компанияга йилига 600 мингта автомобиль, жумладан Impreza, Forester, Legacy каби оммавий моделларни ишлаб чиқарадиган 2 та завод тегишли. Компания 2014 йилда 20-миллионинчи машинасини ишлаб чиқарганди.
Компания сотадиган атомобиллар миқдори Toyota сотадиган автомобиллар миқдорининг 9 дан бирини ташкил қилади. Компания ҳиссасига дунё автомобиль бозорининг бор-йўғи 1 фоиз улуши тўғри келади. Бироқ унинг соф даромади умумий харажатлардан 17,5 фоизни ташкил қилади ва бу Япония автомобилсозлик саноатида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди