Украина бозорида тақдим этилган арзон автомобиллар рейтингида ўзгаришлар содир бўлди. Бу ҳақда Avtoblog.ua сайтига таяниб Кун.уз ёзмоқда.
Узоқ вақт давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, минимал нархи 5800 доллар бўлган «Ravon Matiz» модели Украинада энг арзон модель сифатида кўриб келинарди.
Эндиликда, мамлакат автобозори таҳлили натижаларидан кейин рейтингда Эроннинг «Saipa Tiba» маркаси етакчилик қилмоқда. Бу модель Украинанинг «Богдан» компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.
Эронликлар маркаси нархи «Ravon Matiz» модели нархидан 360 долларга арзонроқ сотилмоқда. Фарқ унчалик катта бўлмаса-да, «Saipa Tiba» Украинадаги энг арзон автомобилга айланди.
Шунингдек, энг арзон автомобиллар рейтингида Россия маҳсулотлари ҳам ўз ўрнини йўқотган. «Lada Granta»нинг нархи тахминан 1000 долларга қимматлашган, «Lada Kalina» эса Топ-10 рейтингига кирмаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди