Американинг энг буюк автомобиллари (Фотогалерея) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Американинг энг буюк автомобиллари (Фотогалерея)

Авто 17-07-2017, 13:15 1 127
«Мотор» нашри Америка автомобиль саноати томонидан шу вақтга қадар ишлаб чиқарилган энг яхши машиналар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.

Hennessey Venom GT
Американинг энг буюк автомобиллари (Фотогалерея)
Ушбу автомобиль Lotus Cars’дан бўлган британиялик мутахассислар ёрдамида яратилган бўлишига қарамай, ҳозирда у Америка суперкарлари орасида энг кўзга ташланадиганларидан бири ҳисобланади. Унинг максимал тезлиги 435 километр/соатга тенг. General Motors томонидан ишлаб чиқарилган LS9 двигатели 1400 от кучига эга.

Cadillac Eldorado

Cadillac компаниясининг 1959 ҳамда 1960 йилларда ишлаб чиқарган Eldorado модели ҳақиқий классикага айланган. Eldorado кабриолетининг узунлиги 5,7 метрдан сал ортади. 6,4 литрли V8 мотори 325 от кучига эга.

Ford Model 18

1932 йилдан бери ишлаб чиқариладиган, V8 двигателига эга Ford Model 18 АҚШда оммавий сотилган автомобилларнинг биринчиси ҳисобланади.

Ford GT40

Ушбу автомобиль Ferrari фаолиятига зарба бериш мақсадида ишлаб чиқарилган эди. GT40 «Ле-Ман 24 соат» пойгаларида 1966 йилдан 1969 йилга қадар ўз рақибларини ортда қолдириб, етакчилик қилган.

Ҳозирда Ford ушбу машинанинг учинчи авлодини ишлаб чиқармоқда.

Duesenberg J

1929 йилда АҚШда Уолл-Стрит биржасида содир бўлган воқеа сабаб «Буюк депрессия» бошланган. Айнан ўша вақтда Duesenberg компанияси J моделини сота бошлаган. 30 йилларда айнан шу модель Rolls-Royce’дан ҳам олдинда турган ва бойлик рамзи бўлиб хизмат қилган.

Willys MB

Ушбу автомобиль моделидан Иккинчи жаҳон уруши вақтида 700 минг нусха ишлаб чиқарилган.

1,2 тонна оғирликка эга «Виллис» соатига 105 километр тезликда ҳаракатлана олган.

Chevrolet Corvette

Ушбу икки ўриндиқли спорткар АҚШда General Motors компанияси томонидан 1953 йилда Chevrolet маркаси остида ишлаб чиқарилган.

Ford Mustang

1960 йиллар ўрталарида пайдо бўлган ушбу модель миллионлаб автомобиль ишқибозларининг кўнглидан жой олган. Mustang’нинг олтинчи авлоди биринчи бор АҚШдан ташқарида сотила бошлаган.

Tesla Model S

Ўзининг 14 йиллик тарихи давомида Tesla компанияси АҚШдаги энг қиммат автомобиль ишлаб чиқарувчиларидан бирига айланди.

Ford Model T

1908 йилда ишлаб чиқарилган Model T ўз даврида оддий халқ автомобилига айланган. Унинг нархи 825 доллар бўлиб, барча рақибларидан ҳам арзонга сотилган. У 1927 йилга қадар ишлаб чиқарилган.

Манба: «Дарё»
loading...


Zamin.uz нинг Twitter’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.