15:32 / 19.07.2017
6 328

Ҳиндлар ҳамёнбоп минивэн чиқаради

Ҳиндлар ҳамёнбоп минивэн чиқаради
Mahindra & Mahindra автокомпанияси Mahindra Jeeto Mini Van ихчам минивэнини сотишни бошлаши ҳақида эълон қилди, деб ёзмоқда Carzone сайти.

Ҳамёнга хуш ёқувчи минивэн габарити ҳам камтаргина 3 341 х 1 485 х 1 750 мм. Ғилдираклар базаси 2 250мм. Туби ердан 180 мм баланд.

Минивэннинг ойна тозалагичи биттагина. Салони содда жиҳозланган, иккита ўриндиқ, ортида сидирға диван. Ҳайдовчининг орқасида яна бир кресло бор. Салоннинг металл қисмлари ёпилмаган жойлар бор.

Концерн вакиллари Mahindra Jeeto Mini Van мисли кўрилмаган даражада хавфсиз ва мустаҳкамлигини уқтирмоқда. Аммо машинада на ABS ва на хавфсизлик ёстиқчасини учратасиз. Тўғри, хавфсизлик камари бор.

Jeeto 0,6 литрли 16 от кучига эга мотор билан бозорга чиқарилади. Тўрт поғонали механик узатмалар қутиси унга ҳамроҳ. Бензинли ва табиий газ билан ишловчи версиялари савдога чиқади.

Минивэн баҳоси 345 минг рупийдан (5350 долларга яқин) бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ҳиндлар ҳамёнбоп минивэн чиқаради