16:24 / 27.09.2017
16 384

Автомашинага ​“ААА, ООО” серияли номерларни буюртма қилиш мумкинми?

Автомашинага ​“ААА, ООО” серияли номерларни буюртма қилиш мумкинми?
ААА, ООО” серияли рақамларни буюртма қилсам бўладими?

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ матбуот хизмати:

— Аукционда иштирок этмайдиган ҳамда фойдаланишда бўлмаган давлат рақамини бир хил комбинациядаги ҳарфлар (масалан, номер аралаш, ундаги ҳарфлар бир хил — ААА, ООО каби) билан буюртма қилиш мумкин ва рақамлар оширилган ставка бўйича белгиланган нархда сотиб олинади. Бундай рақамлар аукционда иштирок этмайди ва тўғридан-тўғри тақдим этилади. Янги рақам эгалари уни бошқа шахсга сота олмайди. Энг яқин оила аъзоларининг номига ЭКИҲ 1,5 бараварида тўловни амалга ошириб ўтказиб бериши мумкин. Мабодо, шахсий автомобилини сотган тақдирда, харид қилинган шу турдаги давлат рақами белгиси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига мурожаат этилгач, бир йил муддатгача музлатиб қўйилиши мумкин. Ундан сўнг, рақамга эгалик ҳуқуқи бекор қилинади.

Манба: Даракчи

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Автомашинага ​“ААА, ООО” серияли номерларни буюртма қилиш мумкинми?