Ўзбекистоннинг Ravon автомобиль бренди Россияда иккита янги маҳсулот – С синфли седан ва В классдаги шаҳарларга мўлжалланган кроссоверни тақдим этади. Бу ҳақда «Автостат» агентлигига асосан Кун нашри хабар берди.
Автомобиль ишлаб чиқарувчисининг вакиллари Б сегментининг субкомпакт кроссоверлари учун доимий равишда ўсиб бораётган талаб ва Россия бозоридаги С-синфнинг сезиларли улушини қайд этдилар. Шу билан бирга, компания бозорга жозибали моделларни тақдим этиши ва айни пайтда Россия Федерациясида ўз мавқеини кенгайтириши мумкин. Бу йилги натижаларга кўра, Ravon бренди сотувлар ҳажми 15 минг автомобилга, 2018 йилда эса 30 минг автомобилга қадар ошишини кутмоқда.
Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчи Россия Саноат ва савдо вазирлиги билан РФда Ravon бренди остида автомобиллар йиғишни ташкил этиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Ўз навбатида, Россия томони Санкт-Петербургда General Motors’нинг ҳозирча қурилиши тўхтаб қолган майдончасида машиналар ишлаб чиқариш вариантини кўриб чиқишни таклиф қилмоқда.
Ҳозирги вақтда Ravon бренди Россияда тўртта моделга эга: Gentra, Nexia, R4 седанлари ва R2 ҳэтчбеки. Барча автомобиллар «GM Ўзбекистон» компанияси заводида ишлаб чиқарилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди