10:08 / 14.08.2018
7 403

“Ўзавтосаноат”: Автосалонларда нима учун шартнома берилмаяпти?

“Ўзавтосаноат”: Автосалонларда нима учун шартнома берилмаяпти?
Жорий йилнинг 30 июль куни Халқаро пресс-клубда ўтказилган мулоқотда «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов 1 августдан автомобиллар нархи ўртача 14 фоизга оширилиши ҳақида маълум қилган эди.

Шундан сўнг 1 август куни «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти ўз сайтида «GM Uzbekistan» автомобилларининг нархлари оширилмаслиги ҳақидаги қўшимча баёнот билан чиққанди.

1 августдан нархлар расман ошмади. Бироқ жамоатчилик томонидан «Автосалонларда шартномалар нима учун берилмаяпти?», мазмунидаги эътирозлар кўпайди. Ҳақиқатан ҳам ҳеч бир сабабсиз, халққа маълум қилиниши керак бўлган тартиблар тушунтирилмай шартномалар нима учундир тўхтатилган.

Масалага ойдинлик киритиш мақсадида ЎзА «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамиятининг ахборот хизмати билан боғланди.

– «GM Uzbekistan» заводи автомобилларининг нархи ўзгаргани йўқ. 30 июль куни Халқаро пресс-клубда муҳокама қилинган автомобиль нархлари масаласи ҳозирда мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда ҳар томонлама, нарх ошишининг ижобий ва салбий томонларини инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқилмоқда. Нархлар ошиши кутилмоқда, шунинг учун аниқ нарх-наволар белгиланмагани сабаб мижозлар билан шартномалар тузиш ҳозирча тўхтатилган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда автомобиль нархлари бўйича тарқалган маълумотлар ва автомобиллар нархи бўйича прайс-лист ишончли эмаслиги айтилган.

Автомобилларнинг русумларига кўра нарх белгилаш жараёни кўриб чиқилмоқда. Яқин кунларда нархлар борасида аниқ маълумотлар тақдим этилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » “Ўзавтосаноат”: Автосалонларда нима учун шартнома берилмаяпти?