Ravon Nexia салонининг илк фотосуратлари эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ravon Nexia салонининг илк фотосуратлари эълон қилинди

Авто 30-12-2015, 12:09 6 221
Ravon Nexia салонининг илк фотосуратлари эълон қилинди

Ravon Nexia R3 автомобиллари Россия бозорида 2016 йилнинг апрелидан сотувга чиқади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Бу автомобил 5та комплектацияда сотилиши билдирилган. Уларнинг хусусиятлари ҳақида тўлиқ тафсилотлар ҳозирча маълум эмас. Ravon Nexia (Aveo Т250) 1,5 литрли «Евро-5» экотоифасидаги двигатель билан жиҳозланиши айтилган.

Мотор ҳам беш босқичли механик узатиш қутиси, ҳам олти босқичли автоматга эга бўлади.

Кolesa.ru нашри маълумотига кўра, янги Nexia’нинг нархи 379 мингдан 529 минг рублгача (тахминан 5600-7800 доллар) бўлади.




Бироз олдинроқ, тармоқда Андижон шаҳри кўчаларида синовдан ўтказилаётган Ravon Nexia суратлари пайдо бўлганди.
loading...


Zamin.uz нинг Twitter’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.