date

Porsche даромади қарийб 96% камайди

Porsche даромади қарийб 96% камайди

Германиянинг автомобиль ишлаб чиқарувчи Porsche компаниясининг жорий йилнинг тўққиз ойи давомида олган фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 96% га камайиб, атиги 114 миллион еврони ташкил этди. Фақат учинчи чоракда компания зарар кўриб, йўқотишлар 967 миллион еврога етди.

Операцион фойда ўтган йилги тахминан 4 миллиард евродан 40 миллион еврога тушиб, деярли 99% га пасайди. Компаниянинг тушуми эса 6% га камайиб, 26,9 миллиард еврони ташкил этди.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бу инқироз Porsche стратегиясини қайта кўриб чиқиши билан боғлиқ. Раҳбарият электромобиллар ва аккумуляторлар ишлаб чиқариш бўйича кенг кўламли режаларидан воз кечди.

Янги электр моделларни ишлаб чиқариш муддатлари кечиктирилди ва инвестициялар асосан ички ёнув двигателларига эга анъанавий автомобилларга йўналтирилди. Фақат бу йилнинг ўзида стратегияни қайта қуриш учун 3,1 миллиард евро сарфланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Porsche даромади қарийб 96% камайди