date

Электромобиллар нега оммалашди: сотув 40,7 мингтага етди

Электромобиллар нега оммалашди: сотув 40,7 мингтага етди

Ўтган йил мобайнида мамлакатда янги электромобиллар реализацияси сезиларли даражада ошди: сотув ҳажми 35 фоизга кўпайиб, жами 40,7 мингтани ташкил этган. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилди.

Ҳудудий таҳлилга кўра, ушбу сегментдаги асосий фаоллик Тошкент шаҳри атрофида жамланган. Пойтахтда 29 мингта янги электромобил сотилган бўлиб, бу умумий кўрсаткичнинг 71 фоизига тенг.

Энг юқори натижа қайд этилган кейинги ҳудудлар сифатида Самарқанд вилояти, Тошкент вилояти ҳамда Қашқадарё вилояти тилга олинган. Бу рақамлар электромобилларга қизиқиш йилдан-йилга кучайиб, айниқса йирик шаҳарлар ва иқтисодий фаол ҳудудларда тезроқ ўсиб бораётганини кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Электромобиллар нега оммалашди: сотув 40,7 мингтага етди

Кўп ўқилганлар Авто янгиликлари