Жаҳонгир Отажонов концертига чипта ютиб олиш имкониятини бермоқда

  • Маданият
  • 23-04-2016, 13:13
  • 2 387
  • Жаҳонгир Отажонов концертига чипта ютиб олиш имкониятини бермоқда

    Хонанда Жаҳонгир Отажонов 3-4-5 июнь кунлари “Истиқлол санъат саройида ўзининг “Иштибоҳ” номли яккахон концерт дастурини тақдим этади.

    Шу муносабат билан хонанда мухлисларига концерт дастурига таклифнома ютиб олиш имкониятини яратди.

    Унинг шартларига кўра, кимда-ким унинг Фейсбукдаги саҳифасига 5555 бўлиб шарҳ қолдирса 1-қатордан чипта ютиб олади.

    “Азизлар концерт дастуримнинг чипталари учун ўйинлар бошланди. Бугунги ўйинда кимки 5555 “комментарий”га “таклифнома” сўзини ёзиб қолдирса 4 июнга 1-қатордан битта жой ютиб олади. Омад тилайман!”

    Жаҳонгир Отажонов концерт дастурига аввалги йилларда ҳам мана шундай равишда чипталарни мухлисларига тортиқ қилган, деб хабар беради "Даракчи" нашри.