Жонни Депп яна ажрим ёқасида

  • Маданият
  • 9-07-2016, 22:34
  • 1 915
  • Жонни Депп яна ажрим ёқасида

    Машҳур Голливуд актёри Жонни Депп яна оилавий ажрим ёқасида. Унинг рафиқаси актриса Эмбер Херд бир йилдан ошиқ вақт яшашгач май ойида эридан ажрим олиш масаласида судга мурожаат қилган, дея хабар беради mir24.ru сайти.

    Эмбер, Жонни уйда унга тинимсиз зуғум қилишини, хатто унинг юзини уй телефонига босиб урганини айтган ва ундан суд орқали тўлов талаб қилган. Бироқ унинг олдинги рафиқаси Ванесса Паради, дўсти Вайнона Райдер ва қизи Лили-Роуз унинг тарафини олиб, ҳимоя қилишмоқда.