Хонанда Лола: Муносиб номзод, катта тажрибага эга бўлган инсонга овоз бердим » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хонанда Лола: Муносиб номзод, катта тажрибага эга бўлган инсонга овоз бердим

Маданият 4-12-2016, 15:37 741
Хонанда Лола: Муносиб номзод, катта тажрибага эга бўлган инсонга овоз бердим

Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайловга ташриф буюрган Лола у ҳақда ўз фикрини билдириб ўтди.

«Эрта тонгданоқ катта ҳаяжон билан уйғондик. Бу кунни жуда узоқ кутдик ва тайёргарлик кўрдик. Айниқса, фарзандларим. Улар ҳар куни ‘Биз қачон бориб, ўз танловимизни амалга оширамиз’, деб кун санади», — дейди Лола.

«Сайловда бизнинг овозимиз катта аҳамиятга эгалигини ҳис этишнинг ўзи ёқимли. Биз бугун муносиб номзод, катта тажрибага эга бўлган инсон учун овоз бердик. У қисқа фурсат ичида жуда кўп ишларни амалга оширди. Мен бу инсонга овоз берар эканман, ватаним, оилам ва фарзандларимнинг келажагига ишондим».

«Сайловда қатнашиб улгурмаганларга оилангиз билан сайлов участкасига боринг ва келажак учун овоз беринг, дейман. Бунинг учун барча шароит яратилган. Ёш оналар ва уларнинг фарзанди учун хоналар бор. Кўзи ожизлар учун илк бор махсус бюллетенлар йўлга қўйилган».

Лоланинг фикрига кўра, бу йилги сайловлар очиқ ва ошкоралик руҳида ўтган.


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.