13:52 / 06.05.2024
208

Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди

Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди
Фото: Telegram / synegubov
Россия ҳарбийлари Харкив марказига учта авиация бомбаси билан ҳужум уюштирди. Бу ҳақда 5 май, якшанба куни вилоят маъмурияти раҳбари Олег Синегубов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. 15 дан ортиқ кўп қаватли уйлар, хусусий уйлар, автомобиллар, ишламаётган спорт мажмуаси, маъмурий бинолар зарар кўрган. Вилоят прокуратураси маълумотларига кўра, 15 киши жабрланган. Камида тўрт нафар жабрланувчи шифохонада.

Синегубов, шунингдек, Харкив вилоятининг Купянск туманидаги бир қатор қишлоқлар ўққа тутилганини маълум қилди. Отишма натижасида 88 ёшли аёл ҳалок бўлди, камида икки киши яраланди.

Харкив мэри: Деярли бутун энергетика инфратузилмаси вайрон қилинган

Апрел ойининг охиридан бери рус қўшинлари Харкивга деярли ҳар куни бошқариладиган ҳаво бомбаларини ташламоқда. Шаҳар мэри Игор Терехов айтишича, отишмалар натижасида шаҳарнинг деярли бутун энергетика инфратузилмаси вайрон бўлган.

Bloomberg агентлигига кўра, интенсив ўққа тутиш орқали Россия армияси Харкивни тинч аҳоли яшаши учун яроқсиз ҳолга келтиришга умид қилмоқда, шунингдек, шаҳарга ҳужум қилишга ҳозирлик кўрмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди