Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова иккинчи бор юрак хуружини бошидан ўтказгани, жарроҳлик амалиёти йўли билан даволангани ва маълум муддат танаффус қилиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбек миллий академик драма театрида бир неча йиллардан буён намойиш этилиб келинаётган “Кўнгил” спектаклида Муқаддас Холиқова бош ролни ижро этган. Мазкур спектакль мана неча йилларким саҳнадан тушмай келаяпти. Ҳар гал шу спектакль намойиш этилганда, зал томошабин билан лиқ тўлади.
Холиқованинг бетоблиги сабаб “Кўнгил” қўйилмаётган эди. Бугун, 1 март куни Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова “Qalampir” таҳририяти билан боғланиб, қачон ишга қайтишини, “Кўнгил” спектакли яна қачон саҳналарга чиқишини маълум қилган.
Муқаддас Холиқовага кўра, танаффусдан сўнг актриса 21 март куни яна фаолиятини бошлайди. Наврўз байрами муносабати билан томошабинларнинг талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда Ўзбек миллий академик драма театрида “Кўнгил” спектакли намойиш этилади.
Актрисанинг саломатлиги анча яхши. У суҳбат давомида бетоб бўлиб қолганида қайғурган, унга саломатлик тилаган дўстлари, ҳамкасблари ва мухлисларига миннатдорчилик билдирди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди