11:51 / 22.03.2017
5 917

Бразилия прокуратураси Жастин Биберга нисбатан яна жиноий иш қўзғади

Бразилия прокуратураси Жастин Биберга нисбатан яна жиноий иш қўзғади
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штати прокуратураси маданий мерос объектига шикаст етказишда гумон қилинаётган канадалик хонанда Жастин Биберга нисбатан яна жиноий иш қўзғади. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Гап 2013 йилда юз берган ҳодиса ҳақида кетмоқда. Ўшанда Рио-де-Жанейрода бўлган Бибер бразилиялик машҳур меъмор Оскар Нимейер ва унинг ҳамкасби Роберт Бурле Макс лойиҳалари асосида яратилган «Национал» меҳмонхонаси деворида ёзувлар қолдирганди.

Улардан бирида «Шахсий ҳудудни ҳурмат қилинг» деб битилган. Расмийлар бу ҳолат юзасидан текширув бошлаган, бироқ кейинчалик хонанда бошқа давлатда яшаши сабабли иш ёпилганди.

Терговни тиклаш ҳақидаги қарор Бибер яқин орада Бразилияга ташриф буюриши билан боғлиқ. 29 март куни у Рио-де-Жанейрода, 1—2 апрель кунлари эса Сан-Паулуда концерт бериши режалаштирилган.

Қўшиқчи ўзига нисбатан илгари сурилаётган айбловлар билан 3 ой қамоқ жазосига ҳукм қилиниши ёки жаримага тортилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Бразилия прокуратураси Жастин Биберга нисбатан яна жиноий иш қўзғади