21:51 / 21.08.2017
7 546

Лавозими ўзгартирилган Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтарилди

Лавозими ўзгартирилган Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтарилди
Хайрулла Нуриддинов яна Миллий телерадиокомпания раисининг биринчи ўринбосари лавозимига қайтарилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Аввалроқ, 17 август куни Нуриддинов МТРК раиси ўринбосарлигидан олиниб, «Ўзбекистон» телеканалига директор этиб тайинланганди.
Шундан сўнг Баҳодир Юнусов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани маълум қилинганди.

Айни дамда «Ўзбекистон» телеканалига директор этиб ким тайинлангани, Баҳодир Юнусов қайси ишга ўтказилгани номаълумлигича қолмоқда.

Хайрулла Нуриддинов 1974 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган.
1999 йилда «Жасорат» медали, 2005 йилда эса «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» давлат мукофотлари билан тақдирланган.

2006—2017 йиллар давомида Ўзбекистон МТРКнинг «Ёшлар» телерадиоканали акциядорлик жамияти директори бўлиб ишлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Лавозими ўзгартирилган Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтарилди