Ижод ва оилани бир маромда олиб бораётган хонанда Лола Йўлдошева ноодатий саволларимизга жавоб берди...
— Айтишларича сиз...
— Ишга нисбатан инжиқ ва талабчанман эканман. Менимча, ҳам шундай, негаки характеримга кўра перфикционистман. Профессионалликни қадрлайман! Ижодий гуруҳдан ҳам шуни талаб қиламан. Ҳатто, у қадар муҳим эмасдек туюлган ҳолатлар ҳам диққатимдан четда қолмайди. Фарзандларимга ҳам кўп айтаман, ҳар бир ишни аъло даражада бажаринг, «яхши»си билан кифояланманг, деб.
— Характерингиз чизгиси бу...
— Сув! Гоҳо тошқин, гоҳида сокин ҳаракатланувчи оби-ҳаётман! Тошдан тошга урилсам ҳам, бир жойда тўхтаб қолмайман, оқимни топа оламан. Виждон амри билан яшайман, ўз принципларимга содиқман, агар улар ҳаётим давомида ўзгармаса, албатта.
— Лоланинг уч орзуси?
Инсонларга кўпроқ яхшилик қилсам дейман, бахтли бўлишни истайман! Тинч-тотув, аҳил оилам ва яна фарзандларимнинг ширингина ука ёки сингилчаси бўлишини ният қиламан!
— Ҳамма-ҳамма ниятларингиз амалга ошсин!
— Раҳмат!
— Қўлингиздан келмайдиган иш қайси?
— Кимгадир атай ёмонлик қилишни эплолмайман, ҳатто, у душманим бўлса ҳам. Бу ҳолатда мен ожизман.
— Мактабда сизни ким деб чақиришган?
— Агар бирор лақабни назарда тутаётган бўлсангиз, унақаси бўлмаган. Оддийгина Лола эдим.
— Бирор марта бўлса ҳам ёқалашганмисиз?
— Ҳеч қачон!
— Фарзандларингиз бир-бирлари билан уришиб қолишса-чи?
— Муштлашиш билан ҳеч нимага эришиб бўлмаслигини, ҳар қандай вазиятда ҳам тўғри тушунтириш кераклигини уқтираман. Лекин ўғил бола оиласи, яқинлари ва ватан ҳимоячиси, керак пайтда куч ишлата олишни билиши керак.
— «А» ҳарфи билан бошланадиган сўз айтинг, хаёлингизга келган энг биринчиси?
— Арзимайди!
— Автомобилда кетаётиб нималарни хаёл қиласиз?
— Улар турли-туман ва жуда кўп.
— Ёш ижодкорлардан бири сизга шогирд бўлмоқчилигини айтиб, изн сўраяпти, нима қиласиз?
— Ички сезгимга қулоқ тутаман. Агар ўзим ва бўлажак шогирдимга нисбатан ишонч пайдо бўлса, кўзим етсагина, ишга киришаман.
— Экстрасенс ва фолчиларга ишонасизми?
— Мен Яратганнинг қудратига ишонаман, аммо ноёб қобилиятли инсонлар борлигини ҳам инкор этмайман. Шунчаки, фолчи ёки экстрасенсга ишим тушмаган, қолаверса, келажакни билгим ҳам йўқ. Ҳар қайси ниятни чин кўнгилдан, астойдил, ёлвориб сўрайман. Яратган, мендан сўра ва мен бераман деган, мен бунга ишонаман.
— Лола ёзган шеърлар...
— Онажонимнинг уйида, ёзув столида қолган. Ҳа, шеър ёзаман, қоғозга туширганман уларни. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди