Озода Нурсаидова тарқалган видеолари ва эри ҳақида ниҳоят очиқ гапирди (видео)

  • Маданият
  • 15-05-2018, 11:35
  • 9 114
  • Озода Нурсаидова тарқалган видеолари ва эри ҳақида ниҳоят очиқ гапирди (видео)
    Жуда кўп мухлисларга эга хонанда Озода Нурсаидова маълум вақт кўринмай қолганидан хабарингиз бор. Эътиборингизга ҳавола этилаётган суҳбатда Озода Нурсаидова жуда кўп саволларга жавоб берган.

    Хонанда шунча пайт давомида бўш ўтирмагани, зерикишга вақти бўлмаганини айтди.

    Журналистнинг “Турмушга чиққанмисиз?” деган саволига эса Озода Нурсаидова гапни айлантиришга ҳаракат қилди. Лекин бугунги кунда яқин инсони борлигини ҳам яширмади.

    Тарқалган видеолари хусусида эса хонанда: “Кайфиятим яхши бўлса, маза қилиб ўйнайман. Ўша Хоразм тўйидаги мавзу неча йиллардан буён ҳалигача ёпилмади. Ҳатто онам ҳам ўша видеодан сўнг қанд касалини орттириб олган. Оиламиз бир ҳафта ичида нималарни кўрмади дейсиз, айнан ўша видеодан кейин. Майли, мен индамайман!” дея фикр билдирган.

    Бундан ташқари, Озода Нурсаидова санъат оламидан кетишига сабабчи деб бир машҳур хонанда билан бўлган воқеани ҳам айтиб ўтди. Тахминларга кўра, айнан ўша аёл хонанда Озода Нурсаидова билан рақобатлаша оладиган даражада машҳур…

    » » Озода Нурсаидова тарқалган видеолари ва эри ҳақида ниҳоят очиқ гапирди (видео)
    Яндекс.Метрика